22/12/2025

✅ Ўзбекистон Республикасида 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

✅ Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:

1 босқич 15-31 январь
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.

2 босқич 4-28 февраль
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.

❗️Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.

❗️Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди.

Саволнома таркиби
Жами саволлар сони: 71 та
Аҳолига оид: 54 та
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та